Ссылки доступа

АҚШнинг “Орион” космик кемаси Ойга яқинлашди


АҚШнинг “Орион” космик кемаси 21 ноябрда Ойга минимал даражада яқинлашди. Бу воқеа НАСАнинг youtube каналида трансляция қилинди.

Кема Ой устидан 130 километр тепаликда, жумладан, Ойга биринчи одамни олиб келган “Аппалон-11” кемаси қўнган жой устидан учиб ўтди. НАТОнинг “Артемида-1” миссияси лойиҳасида режалаштирилганидек, бу парвоз чоғида “Орион” Ойга максимал даражада яқинлашди.

“Орион” 16 ноябрь куни Канаверал космодромидан учирилган эди. Унинг бортида бўлажак астронавтларни имитация қилувчи икки манекен бор.

Коинот кемаси 11 декабрда Ерга қайтиши режалаштирилган. Миссия муваффаққиятли якунланса, кема иккинчи парвозни астронавтлар бошқарувида амалга оширади. Учинчи парвоз чоғида эса Ойга орадан 50 йил ўтиб яна одам туширилади.

Бугунга қадар фақат Россия, АҚШ ҳамда Хитой Ердан 384 минг километр масофада жойлашган Ойга космик кема қўндиришга муваффақ бўлган. Аммо фақат АҚШ астронавтларигина Ойга қадам қўйган. Шунга қарамай, 1972 йилдан бери АҚШ Ойга ўз миссиясини юбормаган.

НАСАнинг Ойга яна одам чиқариш лойиҳаси АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштирилмоқда. “Артемида” лойиҳасидан асосий мақсад Ойда одамнинг узоқ вақт қолишини таъминлашдир. Мазкур лойиҳада Европа коинот агентлиги, Япония, Канада, Австралия, Британия, Италия, Бирлашган Араб Амирликлари, Люксембург ва Украина иштирок этмоқда.

XS
SM
MD
LG