Ссылки доступа

Европа Иттифоқи Қирғизистонда рақамлаштиришни ривожлантириш учун 3 миллион евро ажратади


Европа Иттифоқи Қирғизистонда рақамлаштиришни ривожлантириш учун 3 миллион евро ажратади. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

ТИВ хабарига кўра, бу қарор ташқи ишлар вазири ўринбосари Айбек Молдогазиев ва Европа комиссиясининг халқаро ҳамкорлик бўйича бош директори Петерис Устубс ўртасидаги учрашув якунлари бўйича қабул қилинган.

“2021-2027 йилларга мўлжалланган кўп йиллик индикатив дастур доирасидаги лойиҳаларни давом эттириш, шунингдек, рақамлаштириш соҳасидаги лойиҳа доирасида 3 миллион евро миқдорида бюджет ёрдамини олиш бўйича келишувга эришилди”, — дейилади ТИВ хабарида.

Қирғизистон ҳукумати бир неча йиллардан бери давлат идораларида рақамлаштириш жорий этилишини эълон қилиб келади. Шунингдек, Президент Садир Жапаров давлат идораларини идора қоғозидан фойдаланишни камайтириш ва электрон ҳужжат айланишига ўтишни бир неча бор талаб қилган. Вазирлар Маҳкамаси маълумотларига кўра, бундай чора қоғоз сарфини 50 фоизга қисқартириш ва йилига қарийб 112 миллион сом тежаш имконини беради.

XS
SM
MD
LG