Ссылки доступа

Франция компанияси Тошкент ва Навоий вилоятларида муқобил энергия манбаларини ривожлантиради


Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев Франция савдо вазирлиги раҳбарияти ва бир қатор йирик француз компаниялари билан савдо- иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик ҳолати ва уни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни муҳокама қилишга бағишланган қатор учрашувлар ўтказди.

EDF компанияси раҳбарияти билан учрашувда компаниянинг Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларидаги жорий лойиҳаларини амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди. Компания вакиллари Тошкент ва Навоий вилоятларида муқобил энергия манбаларини ривожлантириш соҳасида жами қуввати 1250 Мвт бўлган янги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдиришди. Учрашув якунида томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришди.

«СУЭЗ» директорлар кенгаши раиси Сабрина Суссан билан учрашувда Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилояти сув таъминоти тизимларини модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ташкилий жиҳатларига тўхталиб, бунда компания тажрибасини Ўзбекистон бошқа ҳудудларида сув таъминоти тизимларини ривожлантиришга кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. Компания шаҳарларда иссиқлик тармоқларини модернизация қилиш ва қаттиқ чиқиндиларни бошқариш лойиҳаларида иштирок этишини назарда тутган ҳолда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олинди.

EIFFAGE компанияси раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда Яккабоғ – Қарши йўналиши бўйича магистрал сув қувурини ўтказиш лойиҳаси муҳокама қилинди. Қувур узунлиги 82 км, сувни сақлаш учун 4 та сув ҳавзаси мавжуд. Томонлар лойиҳани жадал амалга ошириш чораларини кўришга келишиб олди.

XS
SM
MD
LG