Ссылки доступа

Қозоғистоннинг собиқ маданият вазири Аристанбек Муҳамедиули ҳибс муддати яна бир ойга узайтирилди


18 ноябрь куни Остона ихтисослаштирилган туманлараро тергов суди Қозоғистон собиқ маданият ва спорт вазири Аристанбек Муҳамедиулини ҳибсда қолииш муддатини узайтирди, деб хабар берди 22 ноябрь куни маҳаллий ОАВ.

Собиқ амалдор 140 миллион тенгедан ортиқ бюджет маблағларини ўзлаштирганликда гумонланиб, беш ойдан бери ҳибсда сақланмоқда.

Муҳамедиули 2022 йил май ойида ҳибсга олинган. Ўша пайтда у Миллий музей бошлиғи бўлиб ишлаган. Коррупцияга қарши кураш хизмати уни халқаро кўргазмалар учун ажратилган 140 миллион тенгедан ортиқ маблағни ўзлаштирганликда гумон қилмоқда.

Коррупцияга қарши кураш хизмати Қозоғистон Маданият ва спорт вазирлигига қарашли Миллий музей мансабдор шахсларига нисбатан “бюджет маблағларини ўзлаштириш асослари бўйича” судгача тергов ўтказаётганини маълум қилди. Тергов “Олтин одамнинг дунё музейлари бўйлаб юриши” халқаро кўргазмаси учун давлат харидлари бўйича шартнома бўйича 146 миллион тенге маблағдан фойдаланишнинг қонунийлигини текширишга киришди. Агентлик маълумотларига кўра, шартноманинг умумий суммаси 1,2 миллиард тенгени ташкил қилган.

Аристанбек Муҳамедиули 2014 йил августидан 2019 йил июнигача Қозоғистон маданият ва спорт вазири лавозимида ишлаган.

XS
SM
MD
LG