Ссылки доступа

Олмаотада «Elmedia» таҳририятига яна «ҳужум» уюштирилди


Elmedia YouTube канали муҳаррирлари 23 ноябрга ўтар кечаси номаълум шахслар таҳририят жойлашган маъмурий бинодаги вестибюль ойналарини синдиришганини маълум қилди.

"Бу сафар иккинчи қаторнинг деразалари шикастланди", дейилади хабарда. Видео Elmedia телеграм-каналида эълон қилинди.

Қозоғистонда 20 ноябрь куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари президентлик сайловларига ўтар кечаси номаълум шахслар кириш эшиги ойнасини синдиришди.

Аввалроқ, октябрь ойи ўрталарида ҳам шунга ўхшаш иккита воқеа содир бўлган эди. Улар кириш жойи олдига шундай ёзув қолдиришди: “Elmedia.kz” NEWS. Ҳужум ҳақида эълон қилган Elmedia муҳаррирлари воқеани ходимларни қўрқитишга уриниш сифатида баҳолади.

“Чегара билмас мухбирлар” халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан ҳар йили тузиладиган Матбуот эркинлиги индексида Қозоғистон 180-ўрин ичида 122-ўринни эгаллаган. Илгари ушбу ташкилот мамлакатнинг асосий мухолифат газеталари 2013 йилда ёпилганини, деярли барча мустақил газеталар бир неча йил ичида ёпилганини таъкидлаган эди.

XS
SM
MD
LG