Ссылки доступа

Қуддусда иккита автобус бекатида портлаш бўлди


Қуддусда 23 ноябрь куни эрталаб иккита автобус бекатида портлаш содир этилди. Портлашлар орасидаги вақт ярим соатни ташкил этди. Дастлабки маълумотларга қараганда камида 15 киши жабрланган.

Портлашлар бир биридан узоқ бўлмаган бекатларда юз берди. Биринчи портлашда 12 киши яралангани айтилмоқда. Улардан икки нафарининг аҳволи жуда ёмон.

Иккинчи портлашда автобусга қаттиқ зарар етган. Автобусдаги уч киши жароҳатланган.

Исроил хавфсизлик вазири портлашларни «ҳужум» деб атади. Исроил полиция "портлашлар Фаластин радикаллари томонидан" амалга оширилгани эҳтимолдан ҳоли эмаслигини айтмоқда.

Айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда. Фаластин томони бу воқега ҳозирча муносабат билдирмади.

XS
SM
MD
LG