Ссылки доступа

Қирғизистон парламенти қирғиз-ўзбек чегараси бўйича келишувга қарши овоз берган депутатларга босим ўтказди


Депутат Элвира Сурабалдиева 24 ноябрь куни Жўқорғи Кенгеc йиғилишида Кампиробод сув омбори бўйича келишувга қарши овоз берган 19 депутат ва уларнинг яқинлари босим остида эканини айтди.

"Кеча менинг туғилган куним бор эди. Қамчибек Қидиршаевичга раҳмат (Қамчибек Ташиев – Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси – муҳаррир эслатмаси) МХХ ходимини қариндошимга нисбатан жиноий иш қўзғатиши ҳақида гапириб, совға қилганингизни ва бу қўрқитишни ҳеч қачон унутмайман. 2020 йилги воқеалардан икки йил ўтиб, менга таҳдид қилишини ўйламагандим. Кеча мен бошқа депутатлар билан гаплашдим, барча қариндошлар ўз лавозимларидан озод қилина бошладилар. Менинг давлат лавозимларида ишлайдиган яқин қариндошларим йўқ, лекин узоқ қариндошлар ишдан бўшатила бошланди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг бундай ишлар билан шуғулланиши, бизнесни тортиб олиш билан таҳдид қилиш ва ҳоказолар уят. Бакиев даврида ҳам бундай бўлмаган”, - дейди депутат.

Унинг сўзларига кўра, ёзда уни икки ой давомида "қўрқитишган ва текширишган", митингга тайёргарлик кўришда гумон қилиниб, тегишли аудио ёзуви борлигини маълум қилган.

Қирғизистон Жогорку Кенеши 17 ноябрь куни Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартномани ва Кампиробод сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақидаги қонун лойиҳаларини уч ўқишда маъқуллади. Ҳужжатни 64 депутат қўллаб-қувватлади, 19 нафари қарши овоз берди.

Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги битим ва Кампиробод сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битим Қирғизистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари томонидан 3 ноябрь куни Бишкекда имзоланган.

XS
SM
MD
LG