Ссылки доступа

Полиция Elmedia ҳужумида гумонланувчиларни ҳибсга олди


Қозоғистонда полиция Eklmedia таҳририяти офисига ҳужум уюштирганликда гумонланганлар қўлга олингани ҳақида хабар берди.

“Ушбу қонунга хилоф ҳаракатни содир этганликда гумон қилиниб, икки киши Олмаота ва Таразда яшовчи икки 18 ёшли фуқаро қўлга олинди”, — деб хабар берди Polisia.kz сайти.

Гумонланувчиларга нисбатан маъмурий кодекснинг “Кичик безорилик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Қўлга олинганлар “қилмишига иқрор бўлишди”. Ишнинг бошқа ҳолатлари аниқланган.

Elmedia YouTube канали муҳаррирлари 23 ноябрга ўтар кечаси номаълум шахслар таҳририят жойлашган маъмурий бинодаги вестибюль ойналарини синдиришганини маълум қилди.

Бу таҳририятга қилинган ҳужумнинг биринчи ҳодисаси эмас эди. Бунгача нашр бош муҳаррири Гулжан Ергалиева 20 ноябрь сайлов куни Elmedia таҳририяти биносига кириш эшиги тошлар билан синдирилгани ҳақида хабар берган эди. Шунга ўхшаш ҳодиса октябрь ойи ўрталарида ҳам содир бўлган.

Қозоғистонда журналистлар тез-тез таъқиб ва фаолиятида тўсиқларга дуч келишади. “Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилотининг глобал “Сўз эркинлиги индекси”да мамлакат 180 давлат орасида 122-ўринни эгаллади. Мамлакатда матбуот эркинлиги билан боғлиқ вазият оғир деб баҳоланмоқда.

XS
SM
MD
LG