Ҳокимлик маълумотларига кўра, байрамларни вақтинча тақиқлаш тўғрисидаги қарор қирғиз-тожик чегарасида 63 нафар қирғизистонлик ҳалок бўлган сўнгги қуролли можаро билан боғлиқ.
“Чекловлар Янги йил байрамлари, 8 март Халқаро хотин-қизлар куни, Наврўз, Ғалаба куни, Мустақиллик куни, сўнгги қўнғироқ, Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни нишонланадиган тантаналарга тегишли бўлади. Тез орада маҳаллий ҳокимликлар аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боришни бошлайди”, — дейилади ҳокимлик хабарида.
Шунингдек, ҳокимлик байрамларни ташкил этишни тақиқлаш 22 ноябрдан бошлаб киритилганини таъкидлади.
Жорий йилнинг 14-17 сентябрь кунлари Тожикистон-Қирғизистон чегарасида содир бўлган қуролли тўқнашувда ҳар икки томондан 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.