Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига кўра, қўлга олинган иккинчи гумонланувчи 2000 йилда туғилган фуқаро бўлиб, суд уни 2022 йил 18 декабргача Бишкекдаги 1-СИЗОда ҳибсда сақлаш тўғрисида қарор чиқарган.
Аввалроқ, 24 ноябрь куни пойтахтнинг Ленин тумани ИИБ милиция томонидан биринчи гумонланувчи қўлга олингани, у ҳам СИЗО-1га жойлаштирилгани ҳақида хабар берилган эди.
Бишкекда 26 октябрь куни номаълум шахслар SuperTV телеканали мухбири Бактурсун Жўробековни калтаклаган. У воқеани касбий фаолияти билан боғлайди. Журналистнинг сўзларига кўра, у дорихонадан чиққач, номаълум шахслар келиб, унинг юзига ва бошига урган.
Пойтахтнинг Ленин тумани ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, ҳужумчилар унинг мобил телефони ва ҳамёнини олиб қўйган. Мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси (Ўғирлик) билан Ленин тумани ИИБ АИС ЭРП да рўйхатга олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.