Ссылки доступа

"Қозоғистоннинг ўзига хос имкониятлари йўқ." Песков "газ иттифоқи" ғоясига изоҳ берди


Россия президенти Владимир Путиннинг Қозоғистон ва Ўзбекистон билан “газ иттифоқи” тузиш таклифи уч давлат ўртасида муҳокама қилинмоқда, деди Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков.

29 ноябрь куни, Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Москвага ташрифи эртасига Песков Путиннинг уч давлат ўртасида ва бошқа давлатлар, жумладан, Хитойга табиий газ ташиш механизмини яратиш ғояси зарурлиги билан боғлиқлигини айтди.

Песковнинг сўзларига кўра, Путин таклифининг биринчи босқичида “мувофиқлаштириш механизмини яратиш” кўзда тутилган.

Тўқаевнинг матбуот котиби Руслан Желдибай Фейсбукда 29 ноябрь куни Қозоғистон ва Россия президентлари “Россия газини Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудлари орқали ташиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида” иттифоқ тузиш масаласини муҳокама қилганини ёзди.

“Президентлар Қасим-Жўмарт Тоқаев ва Владимир Путин бу масалага барча манфаатдор томонларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда оқилона ечим топиш учун уч давлат экспертлари иштирокида батафсил музокаралар олиб бориш зарур, деб ҳисоблайдилар”, — деди Желдибай.

Песков Қозоғистоннинг шимолий ҳудудлари Сибирдан ташиладиган табиий газга боғлиқлигини, шунинг учун унинг фикрича, Россиядан етказиб беришни кўпайтириш Қозоғистон ҳукуматининг янги газ қувурини қуриш режасини амалга оширишдан кўра тежамкорроқ бўлишини таъкидлади. Бу, Кремль вакилига кўра, Остона “ўнлаб миллиард доллар”ни тежайди. “Қозоғистоннинг у ерда ўзига хос имкониятлари йўқ. Вариантлар бор: ё Россиядан газ олиб, Шимолий Қозоғистон эҳтиёжларини қондириш ёки у ерга янги қувур тизимини тортиш учун катта ўнлаб миллиард доллар сарфлаш”, — деди Песков.

Россия табиий газнинг асосий экспортчиси бўлиб, Қозоғистон ва Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқарилган газ ўз эҳтиёжларини қоплашга зўрға етади.

Марказий Осиёнинг икки йирик иқтисодиёти Қозоғистон ва Ўзбекистон Россияга газ қувури ва Туркманистондан Хитойга табиий газ етказувчи қувурни бирлаштиради.

Кремлнинг Украинага бостириб кириши давом этаётган бир пайтда Европа давлатлари Россия газига қарамликни камайтиришга киришар экан, Москва Хитойга табиий газ етказиб беришни оширди.

XS
SM
MD
LG