Ссылки доступа

Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилиши айтилмоқда


Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришга рухсат берувчи қарор қабул қилинган 14 февралдан бошлаб то октябргача Yerelektron” ахборот тизими орқали 48 мингта ер участкаси аукцион савдоларига чиқарилган.

Юридик ва жисмоний шахслар фойдаланиб келаётган 5 мингга яқин ер участкасини хусусийлаштириш бўйича ижобий хулоса берилган.

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, бу борада Шавкат Мирзиёев ерларни аукцион орқали сотишни соддалаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишаётганида билдирилди.

“Амалиётда қийинчилик туғдираётган яна бир муаммо ерларни аукционга чиқариш босқичлари кўплиги. Ҳозирги кунда бу 13 та босқичдан иборат бўлиб, ижара ҳуқуқи билан ер олишда 48 иш куни, мулк ҳуқуқида 74 иш кунигача вақт кетмоқда. Шу боис ерни аукционга чиқариш босқичларини 8 тага тушириб, муддатларини тегишлича 16 ва 22 иш кунигача қисқартириш мумкинлиги айтилди”, дейилади расмий хабарда.

Ўзбекистонда 2021 йил 15 ноябрда “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида” қонун қабул қилинган эди. Бу қонун асосида Вазирлар Маҳкамаси жорий йил 14 февралда ерларни хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги қарорни қабул қилган эди.

XS
SM
MD
LG