Ссылки доступа

Экибастуздаги вазият: Абилкаир Скаков Павлодар вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди


Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Абилкаир Скаковни Павлодар вилояти ҳокими лавозимидан озод қилди, дея хабар бермоқда Оқорда.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Олег Крук вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Атирау вилояти ҳокими Серик Шапкенов ва Чимкент ҳокими Мурат Айтенов ўз лавозимларини сақлаб қолди. Шунингдек, Жетису вилояти ҳокими этиб Бейбит Исабаев қайта тайинланди.

Скаковнинг ишдан бўшатилиши Павлодар вилоятининг 150 минг аҳолиси бўлган Экибастуз шаҳридаги вазият фонида содир бўлди, бу ерда аҳоли бир неча кун совуқ ҳавода иссиқлик тизимисиў қолмоқда. 27 ноябрга ўтар кечаси маҳаллий ИЭСда экран қувурлари ёрилиши сабабли қозонхона тўхтаб қолган. Шундан сўнг яна учта агрегат “тармоқ сувининг кўп сарфланиши туфайли” тўхтаб қолди. Ҳодиса оқибатида ўнлаб кўп қаватли уйлар, шунингдек, хусусий уйлар ва ижтимоий объектлар 30 даража совуқда иссиқликсиз қолган.

Экибастуз шаҳридаги иссиқлик магистралининг шикастланиши сабабли ҳукумат техноген хусусиятга эга маҳаллий фавқулодда ҳолат эълон қилди. Аввалроқ Павлодар вилояти ҳокими Абилкаир Скаков 150 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган ушбу шаҳар аҳолиси қисман эвакуация қилингани ҳақида хабар берган эди.

Энергетика вазирлигининг Ядро ва энергетика назорати қўмитаси тергов бошланганини маълум қилди.

1 декабрь ҳолатига кўра, «Власт» нашри хабарига кўра, ҳукумат чоршанба оқшомига қадар Экибастуздаги 17 та кўп қаватли уйга иссиқлик таъминотини тиклашга ваъда берган, бироқ бу амалга ошмаган. Қолаверса, бир кун аввал шаҳарда тармоқнинг ҳаддан ташқари юкланиши сабабли фавқулодда электр таъминоти узилиб қолган эди.

XS
SM
MD
LG