Ссылки доступа

Нукус воқеаларида айбланиб судланаётган Тажимуратов судга Қорақалпоғистон раҳбарлари чақиртирилишини сўради


Нукус воқеаларида айбланиб судланаётган Даулетмурат Тажимуратов 1 декабрь куни ўтган навбатдаги суд мажлисида судга Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг амалдаги раиси Аманбай Ўринбоев ва собиқ раиси Мурат Камаловни гувоҳлик бериш учун судга чақиртирилишини сўради.

Унга кўра, Аманбай Ўринбоев тергов давомида ёлғон кўрсатма берган. Шунингдек, у Мурат Камаловга ҳам қатор саволлари борлигини айтди.

"Нима бўлаётганини кўриб турибман. Ҳаммасига биз айбдор бўлаяпмиз. Давлат айбдор эмас. Давлат қонунлари тўғри ишлади... Сиёсий иш бугун, эртага кўрилади, ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмайди. Буларнинг барчаси тарихда қолади, бир неча бор кўтарилади. Нима учун бундай деяпман? Қанча одам ўлди. Одамларнинг ўлимида ўзимни айбдор ҳис қилмайман. Ва мен афсуланаяпман де байта олмайман. Бу ерда ўтирганларнинг ҳам (бошқа судланувчиларни кўрсатиб) айби йўқ", деди судланувчи.

У сўзида давом этар экан, ҳуқуқ-тартибот ходимларининг намойишчиларга қатара қурол қўллаганига эътибор қаратди:

“Мен терговда видеода кўрдим шаҳар ИИБ олдида айтишяпти, отишни тўхтатинглар, отиб ташлаяпсизларку деган видео турибди. Бу нима дегани? Қайси мамлакатда яшаяпмиз, ўз халқига ўқ отиш деган".

Шундан келиб чиққан ҳолда Даулетмурат Тажимуратов Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига суд орқали сўровнома юборишингизни илтимос қилди. Унга кўра, сўровномада намойишчиларга қарши ҳарбий қурол ишлатилиши нақдар қонуний бўлганига ойдинлик киритиш сўралган.

«Чунки қон тўкилди. Бунга жавобгарлар жазога тортилиши керак. Биз улар учун қавмоқда ўтиришимиз керак эмас, аммо мен ўтиришга тайёрман», деди у.

Судья илтимосномаларни қаноатлантиришга қарор қилди.

Шу йил 1-2 июлида Қорақалпоғистондаги намойиш ва зўравонликларга алоқадорликда айбланаётган 22 киши устидан суд Бухоро вилоятида ўтмоқда. Даулетмурат Тажимуратов ва бошқалар ЖКнинг 10 га яқин моддаси, жумладан, оммавий тартибсизликлар ва конституциявий тузумга тажовузда айбланмоқда.

XS
SM
MD
LG