Ссылки доступа

Сахалинда газ кони ишчилари иш ташлади


Россиянинг Сахалин оролида Киринск газкондесат конининг 1,5 мингдан кўпроқ ишчиси иш ташлади. Озодликнинг Сибир. Реалии лойиҳаси хабарида айтилишича, “Газпром” га қарашли “Нефтегазкомплектмонтаж” ширкати ишчилари ойлик маошлар кечиктирилаётганидан норози.

Сибир. Реалии манбаси ойлик иш ҳақлари мудом кечиктирилаётганини, бунинг ортидан ширкатдан камида 200 киши ишдан бўшаб кетганини айтди. Ишчилар бу борада прокуратурага ҳам мурожаат қилганлар.

Айни пайтда Сахалин вилоят прокуратураси ширкатда текширув ишларини бошлаган.

Иқтисодчилар баҳор ойларидаёқ Россия Украинага бостириб киргани оқибатида жорий этилган санкциялар оқибатида Сахалиндаги газ конларида муаммолар юзага келишини прогноз қилган эдилар.

XS
SM
MD
LG