Ссылки доступа

Қирғизистоннинг Қора-Болтасида заргар отиб ўлдирилди


1 декабрь куни эрталаб Жайил тумани милициясига Ғарбий туманда бошидан ўқ жароҳати олган эркакнинг жасади топилгани ҳақида хабар келиб тушган.

Маҳаллий милиция хабарига кўра, воқеа жойига борилганда, жабрланувчи 48 ёшли Х.И. эканлиги аниқланган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари жабрланувчи заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғуллангани ҳақида хабар бермоқда. Айрим маълумотларга кўра, 1 декабрь куни эрталаб номаълум шахслар унинг машинасини тўхтатиб, унга қарата ўқ узган.

XS
SM
MD
LG