Ссылки доступа

Бишкекда ЕОИИ давлат раҳбарларининг саммити бўлиб ўтади


ЕОИИ давлатлари раҳбарларининг учрашуви 9 декабрь куни Бишкекда бўлиб ўтади. Бу йил Қирғизистон интеграция уюшмасига раислик қилмоқда.

Россиялик журналистларнинг хабар беришича, саммитда Россия президенти Владимир Путин бошчилигидаги делегация иштирок этади. Икки президентнинг икки томонлама учрашуви режалаштирилган.

Саммитнинг кун тартиби ва иштирокчилари ҳали расман эълон қилинмаган. Қирғизистондан ташқари ЕОИИга Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Россия киради. Ушбу ташкилот оралиқ божхона тўсиқларини бартараф этиш, одамлар ва товарларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

Бироқ бу йўлда юзага келган иқтисодий тўсиқлар бартараф этилмагани, тадбиркорлар ўз маҳсулотларини ташкилотга аъзо давлатларга етказиб беришда қийинчиликларга дуч келаётганини айтишмоқда.

Айрим сиёсатшуносларнинг айтишича, ЕОИИ фақатгина Россиянинг минтақадаги геосиёсий манфаатларини ҳимоя қилиш учун тузилган ташкилотдир. Ундан чиқиш бўйича Жогорку Кенешга бир неча бор таклифлар киритилган.

XS
SM
MD
LG