Ссылки доступа

Тожикистон Бош прокурори президент Раҳмонга қуда бўлди


Президент Таджикистана Эмомали Рахмон и генеральный прокурор страны Юсуф Рахмон

4 ноябрь куни Душанбедаги Магнолия ресторанида президент Имомали Раҳмоннинг кенжа қизи ва мамлакат бош прокурори Юсуф Раҳмоннинг ўғлининг турмуш қуриши арафасида “оши наҳор” тўй маросими бўлиб ўтди.

Фарзона Раҳмон ва Сафархон Юсуф Раҳмонларнинг никоҳ маросими ва тўйи шу ҳафта охирида бўлиб ўтади, дейди манбалар.

Тожикистон бош прокурорининг ўғли Сафархон Раҳмон Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ давлатлари бошқармасида ишлайди. Фарзона Раҳмоннинг иш жойи ҳақида хабар берилмаган.

«Озоди» радиосининг бир қанча манбалари Тожикистон ва мамлакат раҳбарининг юқори мартабали амалдорлари ҳамда яқин қариндошлари иштирокида Душанбедаги Казокон маҳалласидаги «Магнолия» ресторанида асосий тўй маросимларидан бири – “оши наҳор” ўтказилганини тасдиқлади. Манбалардан бирига кўра, тўй маросими арафасида йўллар таъмирланган, кўча тозаланган, рестораннинг фасади бўялган, Имомали Раҳмон келган куни эса Оши Наҳорда кириш ва чиқишлар тўсиб қўйилган.

«Магнолия» ресторани, Озоди радиоси манбасига кўра, Тожикистоннинг юқори мартабали амалдорларидан бирига тегишли. Кам маош оладиган тожик амалдорларига бизнес қилиш тақиқланган. Ушбу кўнгилочар марказ ва ресторан қайси маблағга қурилгани номаълум.

Тожикистон президентининг совчилар ва куёвлари ҳукуматда муҳим лавозимларни эгаллайди ёки йирик компанияларга эгалик қилади.

Президентнинг тўнғич қизи Озода Раҳмоннинг турмуш ўртоғи Жамолиддин Нуралиев яқин вақтгача Тожикистон Миллий банки раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

XS
SM
MD
LG