Вазирликнинг билдиришича, ҳужум оқибатида иккита Ту-95 бомбардимончи самолётига зарар етган, уч рус аскари ҳалок бўлган ва тўрт нафари яраланган. Шу билан бир қаторда вазирлик дронлар уриб туширилганини маълум қилди. Мудофаа вазирлигига кўра, иккита Ту-95 бомбардимончи самолётига дронларнинг қолдиқлари зарар етказган.
Саратов вилояти таркибига кирувчи Энгельс ва Рязан вилоятидаги Дягилеводаги стратиегик аэродромларда портлашлар юз бергани тўғрисидаги хабар 5 декабрда пайдо бўлган эди.
Украинадаги фронт чизиғидан 500 километр масофада жойлашган Дягилево аэродромида Ил-76 заправкачи самолётлари, Ту-22МС бомбардимончилари ва узоқ масофага учувчи авиация пилотлари малакасини ошириш маркази жойлашган.
База яқинида Ту-22М бомбардимончиларини, Ту-95МС ракета ташувчи самолётларини ва Ил-76 ҳарбий юк ташувчи самолётларини таъмирловчи завод жойлашган.
Украина билан фронт чизиғидан 700 километр масофада жойлашган Энгельс аэродромида Ту-160 ва Ту-95МС стратегик бомбардимончи самолётлари мавжуд. Бу аэродромдан Украинани бомбардимон қилаётган самолётлар учади.
Украина ҳукумати бу хабарга ҳозирча расман муносабат билдирмади.
Москва Энгельс ва Рязандаги стратегик аэродромларга дронлардан ҳужум уюштирилганини тасдиқлади

Россия Мудофаа вазирлиги 5 декабрь куни реактив двигателга эга бўлган иккита учувчисиз бошқариладиган учувчи аппарат Саратов ва Рязан вилоятларидаги иккита стратегик аэродромга ҳужум қилганини тасдиқлади.