Ссылки доступа

Қирғизистон парламенти Сахаровадаги (РФ) муҳожирларни тиббий кўрикдан ўтказишни сўради


Депутат Нуржигит Қодирбеков парламент йиғилишида Россияда миграция қонунчилигига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтган кўплаб қирғизистонликларда таносил касалликлари аниқланаётгани, Россия томони уларни фақат битта клиникада даволанишга мажбур қилаётганини айтди.

Унинг айтишича, Сахаров марказида очилган тиббиёт муассасаси ҳар бир текширилган мигрантдан 5700 рубль олади.

“Даволанишга муҳтожларнинг барчаси Ленин проспектидаги фақат битта клиникага юборилади ва даволаниш учун 18 минг рубль талаб қилинади. Афтидан, улар фуқароларимиз ҳисобидан пул ишлашмоқда. Ташқи ишлар вазирлигимиз ва элчихонамиз текширсин. Нега улар бизнинг фуқароларимизга шундай муносабатда бўлишмоқда?

Қирғизистон фуқароларининг ҳуқуқлари поймол этилаётгани аниқланса, расмийлардан зудлик билан чора кўришни сўради.

2021 йил 29 декабрда Россияда “Чет эл фуқароларининг ҳуқуқий мақоми тўғрисида”ги ва “Бармоқ изини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиришлар киритилиб, унга кўра янги миграция қоидалари амал қила бошлади. Уларга кўра, хорижликлар, жумладан, Қирғизистон фуқаролари ҳам юқумли касалликлар бўйича текширувдан ўтиши, бармоқ изларини топшириши, суратга ва рўйхатга олиниши шарт.

Парламент Россиядаги муҳожирларга қўйилган янги талаблар улар учун қўшимча юкларни келтириб чиқараётгани ва бу ЕОИИ доирасидаги келишувларга зид экани масаласини кўтарди.

Қирғизистондан ташқари ЕОИИга Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Россия киради. Ушбу ташкилот оралиқ божхона тўсиқларини бартараф этиш, одамлар ва товарларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

XS
SM
MD
LG