Ссылки доступа

Қозоғистонда матбуотни ҳимоя қилувчи “Одил сўз” ташкилоти раҳбари ўзгарди


На фото выставке «В объективе — свобода слова». Иллюстративное фото
На фото выставке «В объективе — свобода слова». Иллюстративное фото

Журналист Тамара Калеева сешанба куни “Одил сўз” жамғармаси раҳбари лавозимини тарк этганини айтди. Калеева фондни 1999 йилда ташкил этилганидан бери бошқариб келади.

Бир неча йиллар давомида у Қозоғистон радиосида, “Казахстанская правда” ва “Аргументы и Факыт – Қозоғистон” газеталарида ишлаган, Қозоғистон Журналистлар уюшмаси бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи бўлган, деб ёзади КазТАГ агентлиги.

Сешанба куни у Facebookдаги саҳифасида қозоғистонлик медиа эксперт Қарлиғаш Жаманқулова “Одил сўз”нинг янги президенти бўлганини маълум қилди. "Сўз эркинлиги ҳақидаги барча умид ва даъволар энди "Одил сўз"нинг янги раҳбари Қарлиғаш Жаманқуловада", - деб ёзди Калеева.

Бунгача Европа Иттифоқининг Қозоғистондаги делегацияси матбуот котиби бўлиб ишлаган ва сиёсий коммуникациялар бўйича маълумотга эга бўлган Жаманқулова янги лавозим ҳақида ҳозирча изоҳ бермади. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Жуманқулова хориждаги қатор халқаро ташкилотларда ишлаган, у АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонасида минтақавий медиа маслаҳатчиси сифатида ҳам кўрсатилган.

Қозоғистон матбуотини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбарининг ўзгариши Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг мамлакатда қабул қилиниши мумкинлиги фонида юз берди. Мутахассислар сентябрь ойида унга тартибга солувчи сиёсат ҳужжатида эълон қилинган таклифларни танқид қилиб, бир нечта масалаларни «муаммоли» деб таъкидлади.

Қозоғистон “Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилоти томонидан ҳар йили тузиладиган матбуот эркинлиги индексида мумкин бўлган 180 мамлакат ичида 122-ўринни эгаллади. Мамлакат сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият оғир деб баҳоланадиган давлатлардан бири сифатида таснифланади.

XS
SM
MD
LG