Кун тартибига 17 та масала киритилган. Иқтисодий вазият, Евроосиё маконида интеграция масалалари ва 2022 йилда ЕОИИ фаолияти натижалари муҳокама қилинади.
Дастлаб Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров сўзга чиқиб, ушбу йиғилишда молиявий-иқтисодий муаммолар, пандемиядан кейинги инқироз юз берганини таъкидлади.
“Кўриш мумкинки, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлар иқтисодиёти катта босим остида. Бундай мураккаб вазиятда биз давлат раҳбарлари сифатида савдо-иқтисодий ва сармоявий шерикликда ўзимизга боғлиқ бўлган барча ҳаракатларни ўзаро манфаатли шартлар асосида амалга оширишимиз керак”, — деди Садир Жапаров.
Қирғизистондан ташқари ЕОИИга Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Россия киради. Ушбу ташкилот оралиқ божхона тўсиқларини бартараф этиш, одамлар ва товарларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.