Пойтахтда ҳаво сифати индекси 288 бирликни ташкил этди. Стандартларга кўра, 50 баллгача ҳаво тоза, 300 дан ортиқ балл эса ўта хавфли ҳисобланади.
Ҳар йили Бишкекда совуқ ҳавонинг бошланиши билан ҳаводаги ПМ2,5 зарралари даражаси кескин ошади. Йил бошида табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазири Динара Қутманова 2016 йилдан бери Бишкек доимий равишда дунёнинг энг ифлосланган шаҳарлари ўнталигига кираётганини таъкидлади.
2021 йилда Вазирлар Маҳкамаси Бишкекдаги ҳаво ифлосланиши муаммоларини ўрганиш бўйича фавқулодда идоралараро комиссия тузди.
Финляндия метеорология институтининг Бишкекдаги ҳаво сифати бўйича яқинда ўтказган тадқиқоти шуни кўрсатдики, Қирғизистон пойтахти ҳавосини ифлослантирувчи асосий манба уйларни иситиш учун ишлатиладиган кўмирдир.