Ссылки доступа

Ўзбекистон банки илк бор хориж ширкатига сотилди. Харидор Венгрия


Ипотека банкидаги давлат улуши илк бор хориж ширкатига сотилди, деб хабар берди “Дарё” нашри. Хабарда айтилишича, 12 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ипотека банкдаги давлат улушини хусусийлаштириш бўйича шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтган.

Ипотека банкдаги давлат улуши Венгриянинг OTP банкига сотилган.

“Венгриянинг OTP банкининг Ўзбекистонга кириб келиши рақамлаштириш, банк хизматлари сифатини янада оширишига ишонамиз. Қолаверса, бу келишув икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиради. Биринчи марта хорижий банк Ўзбекистон банкини сотиб олмоқда”, деб иқтибос келтирди нашр бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев сўзларидан.

Ўзбекистондаги энг йирик банклар бешлигидан жой олган Ипотека банкнинг умумий бозордаги улуши 8,5 фоизини ташкил этган ва унинг 1, 6 миллиондан ортиқ мижози бор.

Шартномани имзолаш тадбирида иштирок этган OTP банки бошқарув раиси Шандор Cзанйи “узоқ муддатли мақсад OTP Group’ни Ўзбекистон банк бозорининг асосий иштирокчисига айлантириш эканини айтди”.

Хабарда таъкидланишича, ҳозирча Ипотек банкдаги давлат улуши Венгрияга қанчага сотилгани сир тутилмоқда. Бу борада кейинроқ маълумот берилиши айтилмоқда.

Аввалроқ президент матбуот котиби Шерзод Асадов: “Президент Шавкат Мирзиёев янги иш ҳафтасини Венгриянинг OTP банки делегацияси билан учрашувдан бошлади. Музокаралар кун тартибидан олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари ўрин олган. Европанинг ушбу етакчи банки Ўзбекистон банк-молия бозорига кириш жараёнини бошламоқда”, деб хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG