Тадбир 5-10 декабрь кунлари Россиянинг Белоярский шаҳрида Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Фармон Салманов хотирасига бағишланди. Унда Озарбайжон, Миср, Конго, Грузия, Беларус, Тожикистон ва Ўзбекистондан спортчилар иштирок этди. Беллашувлар эркаклар ўртасида 13 та, аёллар ўртасида 6 та вазн тоифасида ўтказилди.
57 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган Мужгона Самадова беларус ва россиялик рақибларини мағлубиятга учратиб, финалга чиқди. Финал учрашувида россиялик Евгения Лочкановани мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳам Мужгона жаҳон чемпионати олтин медалини қўлга киритган эди.
Яна икки нафар тожикистонлик спортчи – 60 килограмм вазнда Шоира Зулқайнарова ва 81 килограмм вазнда Меҳриноз Музаффарова учинчи ўринни эгаллаб, бронза медали билан тақдирланди.