Ссылки доступа

Йил бошидан буён 18 мингга яқин этник қозоқ қандас мақомини олди


Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 2022 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, 17 888 этник қозоқ ўз тарихий ватанларига қайтиб, кандаслар мақомини олганини маълум қилди.

Жорий йил бошидан буён Қозоғистонга келган қандасларнинг ярмидан кўпи (63,5 фоизи) Ўзбекистондан, 9,9 фоизи Россиядан, 9,1 фоизи Туркманистондан, 8,6 фоизи Хитойдан, 4,9 фоизи Мўғулистондан ва 4 фоизи бошқа давлатлардан.

Келган этник қозоқлар асосан Олмаота (27,1 фоиз), Манғистау (17,7 фоиз), Туркистон (8,3 фоиз) ва Жамбил (6,1 фоиз) вилоятларига, шунингдек, Остона (9,1 фоиз), Чимкент (6,6 фоиз) шаҳарларига жойлашдилар.

1 декабрь ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги этник мигрантлар сони 59,4 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар 26,9 фоизни, нафақахўрлар 13,7 фоизни ташкил этади.

Меҳнатга лаёқатли ёшдаги қандасларнинг таълим даражаси бўйича 20 фоизи олий маълумотли, 39,4 фоизи ўрта махсус, 38,9 фоизи умумий ўрта маълумотли, 1,7 фоизи маълумотсиз.

Ноябрь ойи охирида Меҳнат вазирлиги 2023 йилда синов режимида Қозоғистон фуқаролигини олиш учун давлат тилини билиш учун имтиҳон жорий этишни режалаштираётганини маълум қилди. Уни биринчи бўлиб этник қозоқлар олишлари керак, уларнинг миллати ҳужжатларнинг тегишли устунида қайд этилмаган.

XS
SM
MD
LG