Ссылки доступа

Қирғизистондаги Кампиробод иши бўйича айбланувчиларни ҳибсга олиш муддати узайтирилди


Фуқаролик фаоллари Чингиз Капаров, Илгиз Чаменов, Айданбек Акматов, Оқил Айтбоевлар Бишкекдаги 1-тергов ҳибсхонасида қолишди. Бу ҳақда суд матбуот хизмати хабар берди.

Туман судига кўра, Кампиробод иши бўйича юқорида қайд этилган айбланувчилар 2023 йилнинг 20 февралига қадар тергов ҳибсхонасида қоладилар. Айни вақтда ушбу ишда иштирок этган яна бир шахс – Нурлан Асанбеков уй қамоғида қолдирилди.

Аввалроқ, 9 декабр куни Первомайский туман суди сиёсатчилар Азимбек Бекназаров ва Орозайим Нарматовани 1-тергов ҳибсхонасида сақлаш муддатини узайтириш ҳақида қарор қабул қилган эди.

2022 йил 22 октабрда Кампиробод сув омборини қўриқлаш — ушбу объект ҳудудини Ўзбекистонга ўтказмасдан сақлаб қолиш, шунингдек, қирғиз-тожик чегараси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш қўмитаси тузилган эди. 23 октабрь куни Бишкекда оммавий ҳибсга олишлар бошланди, ҳибсга олинганлар сони сиёсатчилар, фаоллар ва блогерлар билан бирга 26 кишига етди.

ИИВ хабарига кўра, улар Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 36-278-моддаси (“Оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўриш”) билан қўзғатилган жиноят иши доирасида гумонланувчи деб эълон қилинган. Суд уларни икки ойга ҳибсга олди.

Ҳибсга олинганлар жиноий таъқиб қилишни Кампиробод сув омбори бўйича позицияси ва уни ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этилгани билан боғлайди.

XS
SM
MD
LG