Ссылки доступа

Теҳрон Озодликнинг Эрон хизмати – Фарда радиосига санкция жорий қилди


Эрон ҳукумати Фарда радиосини халқаро террорчиликни ва зўравонликка ундашни тарғиб қилувчи ташкилотлар рўйхатига киритди. Мазкур рўйхатга киритилган ташкилотларга санкциялар жорий этилади.

Фарда радиоси Эронда 22 ёшли Махси Аминий ўлимидан сўнг сентябрь ойи ўрталарида бошланиб кетган намойишларни ёритиб келаётган эди. Бу аёл рўмолини рисоладагидек ўрамагани учун Теҳронда ахлоқ полицияси томонидан тутилиб, калтаклангани ортидан жон берган эди. Ҳуқуқ фаолларига кўра, полиция куч қўллагани ортидан камида 500 киши ҳалок бўлди, 18 минг киши қўлга олинди. 14 ноябрда Эрон суди қўлга олинган норозиларга нисбатан илк ўлим ҳукмини чиқарди.

"Бу рўйхатга киритиш ҳақиқатни абсурд равишда манипуляция қилишдир. Аслида реаллик мана буцндай: ҳар куни Эрон режими яхшироқ келажак учун курашаётган эркаклар, аёллар ва болаларни ўлдирмоқда. У жабрдийдаларни айбламоқда ва уларнинг оиласига босим кўрсатмоқда. Манбалар ва аудитория Фарда радиосига аслида нималар бўлаётганини кўрсатаётган ахборот манбаси сифатида ишонади”,- деди Озод Европа/Озодлик медиакорпорацияси президенти Жейми Флай.

Давлат цензурасига қарамай Фарда радиосининг аудиторияси кенгайиб бормоқда. 16 сентябрдан 30 ноябргача Фарда радиосининг YouTube порталидаги кўришлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 408 фоизга, Instagram тармоғидаги кўришлар сони 619 фоизга ошди.

XS
SM
MD
LG