Ссылки доступа

«Кампиробод иши»: яна уч нафар фаол ҳибсда қолди 


Фуқаролик фаоллари Али Шабдан, Айбек Бузурманқулов ва Марат Баязовлар Бишкекдаги 1 тергов изоляторида ҳибсда қолмоқда. Бу ҳақда Бишкекнинг Первомайский туман суди матбуот хизмати хабар берди. 

Туман судининг қайд этишича, Кампиробод иши бўйича ушбу айбланувчилар 2023 йил 20 февралгача 1 тергов изоляторида сақланади.

Аввалроқ Первомайский туман суди фаоллар Чингиз Капаров, Илгиз Шаменов, Оқил Айтбоев, шунингдек, сиёсатчилар Азимбек Бекназаров ва Ўрозай Нарматоваларнинг изолятордаги қамоқ муддатини узайтирган эди. Айни вақтда ушбу ишда иштирок этган яна бир шахс – Нурлан Асанбеков уй қамоғида қолдирилди.

2022 йил 22 октабрда Кампиробод сув омборини қўриқлаш — ушбу объект ҳудудини Ўзбекистонга ўтказмасдан сақлаб қолиш, шунингдек, қирғиз-тожик чегараси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш қўмитаси тузилган эди. 23 октабр куни Бишкекда оммавий ҳибсга олишлар бошланди, ҳибсга олинганлар сони сиёсатчилар, фаоллар ва блогерлар билан бирга 26 кишига етди.

ИИВ хабарига кўра, улар Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 36-278-моддаси («Оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўриш») билан қўзғатилган жиноят иши доирасида гумонланувчи деб эълон қилинган. Суд уларни икки ойга ҳибсга олди.

Ҳибсга олинганлар жиноий таъқиб қилишни Камриобод сув омбори бўйича позицияси ва уни ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этилгани билан боғлайди.

XS
SM
MD
LG