Ссылки доступа

Қирғизистонда юздан ортиқ олим, санъат ва сиёсатчи расмийларни Азаттик радиоси сайтларини блокдан чиқаришга чақирди


Kyrgyzstan: Azattyk Radio's logo - Media - Microphone, "Azattyk Media" - RFE/RL's Kyrgyz Service
Kyrgyzstan: Azattyk Radio's logo - Media - Microphone, "Azattyk Media" - RFE/RL's Kyrgyz Service

Юздан ортиқ одам – Қирғизистон зиёлилари вакиллари, санъат ва маданият арбоблари, олимлар, фаоллар ва журналистлар “Азаттик Медиа” атрофидаги вазиятдан хавотир билдирди.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва бошқа бир қатор юқори мартабали амалдорларга йўлланган мурожаатда “сайт ва банк ҳисобларини блокировка қилиш на Конституцияга, на қонунларга тўғри келмаслиги” қайд этилган.

“Сўз эркинлиги қирғиз халқининг кўп асрлар давомида сақлаб келган ва ҳимоя қилган асосий қадриятидир. Таъкидлаш жоизки, Азаттик радиоси ўзининг 70 йиллик тарихи давомида озод, мустақил Қирғизистоннинг шаклланишида катта роль ўйнади, қирғиз халқи орзу қилган ва эришган озодликка эришишга беқиёс ҳисса қўшди”, - дейилади мурожаатда.

Мурожаат муаллифлари мамлакат раҳбариятини Азаттик Медиа фаолиятини таъминлаш ва унинг тўлақонли фаолиятини тиклашда ёрдам беришга чақиради.

Мурожаатни сиёсий ва жамоат арбоблари, амалдаги ва собиқ депутатлардан иборат 100 дан ортиқ киши имзолади.

26 октябрь куни Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги Азаттик Медиа сайтларини икки ойга блокировка қилишга қарор қилди. “Озод Европа/Озодлик” радиоси раҳбарияти бу ҳаракатни Қирғизистонда демократияга путур етказувчи эркин оммавий ахборот воситаларини таъқиб қилиш деб баҳолади.

Азаттик Медиа муассасаси Маданият вазирлиги қарори устидан маъмурий шикоят берди ва маъмурий шикоят кўриб чиқилгунга қадар блокировка қилиш тўғрисидаги қарор ижросини тўхтатиб туришни сўради. Азаттик Медианинг талаб ва шикояти қаноатлантирилмади.

31 октябрь куни ДемирБанк Озодлик Медиа аккаунтлари блоклангани ҳақида оғзаки хабар берди. Кейинроқ Демир Банк сўровига жавобан, ҳисобварақлар бўйича операциялар “Террорчилик фаолиятини молиялаштириш ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун асосида тўхтатилганини маълум қилди.

Шунингдек, Азаттик Медиа веб-сайтлари ва аккаунтлари блокланганидан сўнг, МТРКнинг Биринчи радиоси ва НТС телеканалининг «Санжира» радиоси Азаттик телекўрсатувлари ва радио дастурларини кўрсатишни тўхтатгани ҳамда Азаттик Медиа институтининг 11 нафар парламент мухбирларининг аккредитациясини тўхтатгани маълум бўлди.

“Озод Европа/Озодлик” радиоси нотижорат корпорациясининг қирғиз хизмати Қирғизистонда Азаттик Медиа институти сифатида расман рўйхатдан ўтган.

XS
SM
MD
LG