Ссылки доступа

Украина Бош прокуратураси Россия аскарлари 154 кишини зўрлаганини аниқлади


Россия бостириб кирган 24 февралдан бери то шу кунгача Украина Бош прокуратураси рус ҳарбийлари босиб олинган ҳудудларда 154 украиналикка нисбатан жинсий зўравонлик қилганини аниқлади. Бу ҳақда Украина Бош прокуратураси матбуот хизмати 13 декабрда маълум қилди.

Масалан, терговчилар Херсонда Россия аскарлари бир аёлни тўрт ой мобайнида мунтазам зўрлаб келганини аниқлаган. Херсонлик яна бир аёлни эса рус аскарлари мунтазам яланғоч қилиб ечинтириб, узоқ вақт қийноқларга солишган, жумладан, унинг баданига қайноқ сув қуйишган.

Прокурорлар Россия аскарлари томонидан амалга оширилган гендер зўравонлик ҳолатларини ҳам аниқлаган. Рус ҳарбийлари украин армиясида хизмат қилаётганларнинг хотинларини уйларидан олиб чиқиб кетиб, қийноқларга солган.

Терговчиларнинг билдиришича, Россия ҳарбийлари украиналикларнинг жинсий аъзоларига электр токи ўтказиб қийноққа солгани юзасидан 30 та фактни қайд этган. Электр токи билан камида 100 украин эркаги қийноққа солингани тасдиқланган.

Июль ойида БМТнинг конфликтлар вазиятида жинсий зўравонликлар бўйича махсус вакили Прамила Паттен Украинада камида 124 киши жинсий зўравонлик қурбони бўлгани тасдиқланганини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG