Ссылки доступа

CPJ тожик фаоллари Мамадшоева ва Жумаевга чиқарилган ҳукмларни «даҳшатли» деб атади


Ульфатхоним Мамадшоева и Хушруз Джумаев

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) журналист Улфатҳоним Мамадшоева ва блогер Хушруз Жумаевнинг қамоққа олинишидан хавотир билдириб, уларга қўлланган ҳукмларни «даҳшатли» деб атади.

13 декабрь куни CPJ веб-сайтида эълон қилинган баёнотда халқаро ноҳукумат ташкилот Тожикистон ҳукуматидан журналистларни зудлик билан озод қилишни ва ОАВ вакилларига нисбатан таъқибларни тўхтатишни талаб қилди. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотларнинг бундай баёнотларига ҳозирча расмийлар муносабат билдирмаган.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг Европа ва Марказий Осиё бўйича дастур координатори Гулноза Саид шундай “Тожикистон ҳукуматининг журналистлар Хушруз Жумаев ва Улфатҳоним Мамадшоевани қамоқ жазосига ҳукм қилиш ҳақидаги ҳайратланарли қарори Мамадшоевани узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш ва 65 ёшида, қолган умрини панжара ортида ўтказиши даҳшатли".

Унинг сўзларига кўра, “Тожикистон ҳукумати бу ҳукмлар учун ишончли асослар келтирмаган ва журналистлар ишининг махфийлиги мутлақо асоссиздир. Мамадшоева ва Жумаев зудлик билан озод қилиниши керак”.

Бош қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси аввалроқ бошқа тожик журналистларининг ҳибсга олинишидан хавотир билдирган ва уларнинг озод этилишини ҳам талаб қилган эди. Аммо расмийлар бу чақириқларга ҳали ижобий жавоб бергани йўқ.

Журналист ва фуқаролик жамияти фаоли Улфатҳоним Мамадшоева декабрь ойи бошида ҳукуматни ағдаришга оммавий чақириқ ва тартибсизликлар уюштирганликда айбланиб, 21 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг маълум қилишича, уларнинг маълумотларига кўра, Мамадшоева 20 йилга озодликдан маҳрум этилган. Блогер Хушруз Жумаев 8 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Уларнинг маҳкамаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ва суд жараёнида айбланувчилар қандай далиллар келтиргани номаълум. Фуқаролик фаолининг ўзи ҳибсга олинишидан олдин журналистларга берган интервьюсида “ҳеч қандай ноқонуний ҳаракат қилмаганини” айтди.

Охирги олти ойда Далери Имомали, Абдулло Гурбатий, Абдусаттор Пирмуҳаммадзода, Завқибек Саидамини, Улфатҳоним Мамадшоева, Муҳаммад Султон ва Хушруз Жумаев каби 7 журналист ва блогернинг ҳибсга олиниши ва ҳукм қилиниши ҳуқуқ ташкилотларининг кескин танқидига сабаб бўлди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг аҳволи бўйича махсус маърузачиси Мери Лоулор Тожикистонга ташрифидан сўнг ўз хавотирини билдириб, "инсон ҳуқуқларининг тизимли равишда бузилиши мамлакатни қўрқув муҳитига солиб қўйганини" айтди.

XS
SM
MD
LG