Ссылки доступа

“Кампиробод иши”: етти нафар маҳбус очлик эълон қилди


“Кампиробод иши”да яна уч маҳбус очлик эълон қилди. Бу ҳақда Азаттик нашрига Қийноқларга қарши кураш миллий маркази директори Бахит Рисбеков маълум қилди.

Унга кўра, Миллий марказ ходимлари қўлга олинганларни бориб кўрган. Очлик эълон қилишини собиқ депутат Равшан Жеенбеков, фаол Атай Бейшенбек ва Жалолобод вилояти собиқ губернатори Бектур Асановлар эълон қилишди.

Аввалроқ Клара Сооронқулова, Рита Карасартова, Перизат Суранова ва Орозайим Нарматовалар очлик эълон қилган эди. Улар жамоатчиликка, миллий ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларига мурожаат йўллашди.

“Жами 7 киши очлик эълон қилди. Ҳозир уларнинг аҳволи яхши. Биз бу масалани назоратга оламиз ва маълумот оламиз”, — деди Рисбеков.

Жазони ижро этиш хизмати 1 тергов тзоляторида сақланаётганларнинг очлик эълон қилиш ҳақидаги аризалари ҳалигача келиб тушмаганини маълум қилди.

Аввалроқ Кампиробод иши бўйича бир неча айбланувчи ҳибсга олиш муддати судда узайтирилгач, норозилик сифатида очлик эълон қилиш нияти борлигини маълум қилгани хабар қилинганди.

Октябрь ойида 26 нафар сиёсатчи ва фаол “оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўрган” деган гумон билан ҳибсга олинган эди. Суд уларни 2 ойга қамоққа олди, декабрь ойида эҳтиёт чораси яна икки ойга узайтирилди.

Ҳибсга олинганларнинг ўзлари Кампиробод сув омбори ерларини Ўзбекистонга бериш ва уни ҳимоя қилиш қўмитаси тузиш ҳақидаги позицияси учун қўзғатилган жиноят ишини сиёсий таъқиб деб билади.

ОАВ вазиятни “Кампиробод иши” деб атаган. Бу воқеа бир қатор маҳаллий ва халқаро ташкилотлар томонидан қораланган.

XS
SM
MD
LG