Ссылки доступа

Россия Давлат думаси Украинада содир этилган жиноятлар учун жазоламасликни таклиф қилмоқда


Давлат думаси биринчи ўқишда Украинанинг босиб олинган ҳудудларида “Россия манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида” содир этилган жиноятлар учун жазо берилмаслик тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.

Лойиҳага берилган шарҳда қайд этилишича, қонун ўзларини “ДХР”. “ЛХР” деб номлаб олган айримачи ҳудудларга, Херсон ва Запорожье вилоятларига даҳлдор бўлади. Бу ҳудудларда 2022 йилнинг 30 сентябригача “Россия манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида” содир этилган жиноятлар кечирилади.

Ҳужжатда айнан қандай жиноятлар “Россия манфаатлари йўлида содир этилгани” белгилаб берилмаган.

“Адвокатская улица” юридик нашри эксперти Михаил Беньяш қонунда бундай меъёрнинг белгиланиши судларга ҳар қандай жиноятчини оқлаш имкониятини яратишини ва коррупция учун омил бўлишини билдирди.

“Давлат “Менинг манфаатим йўлида ҳар қандай жиноятларни содир этаверинг, мен кечираман” демоқда. Бу ғирт ёввойиликдир”, - деди Беньяш.

Украина Бош прокуратураси, Ҳаагадаги халқаро суд ва ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари урушда Россия ва Украина содир этган ҳарбий жиноятларни қайд этмоқда ва тергов ўтказмоқда.

XS
SM
MD
LG