Ссылки доступа

Қирғизистондаги мактаблар карантин туфайли онлайн ўқишга ўтмоқда


Қирғизистонда ЎРВИ ва грипп тарқалишининг кучайиши муносабати билан барча мактаблар 2022 йилнинг 24 декабрига қадар карантинга олинган. Бу ҳақда 15 декабрь куни Жогорку Кенеш йиғилишида таълим ва фан вазири ўринбосари Нодира Жусупбекова маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, мактаб ўқувчилари учун дарслар онлайн тарзда ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, энг оғир вазият Бишкек, Чуй ва Талас вилоятларидаги мактабларда юзага келган. Уларда 17 фоиздан 30 фоизгача ўқувчилар касаллик туфайли дарсларга қатнашмаяпти.

15 декабрь эрталабдан республикада 509 та мактаб ва 168 та болалар боғчаси карантинга ёпилди.

Сўнгги ҳафталарда Қирғизистонда ўткир респиратор инфекция ва грипп билан касалланиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, 14 декабрь ҳолатига кўра, республикада ЎРВИ билан касалланишнинг 9809 та ҳолати қайд этилган бўлиб, 26,1 фоизга ошган. Беморларнинг тахминан 70% 14 ёшгача бўлган болалардир.

XS
SM
MD
LG