Ссылки доступа

Истанбулда минглаб одам шаҳар мэри қамалишига қарши намойишга чиқди


Истанбулнинг минглаб аҳолиси мэр Экрем Имомўғлинининг қамалишига қарши норозилик намойиши ўтказмоқда.

Аввалроқ Истанбул суди Марказий сайлов комиссияси вакилларини ҳақорат қилгани учун Экрем Имомўғлини икки йилу етти ойга озодликдан маҳрум қилган ва беш йил сиёсий фаолият билан шуғулланишни тақиқлаган.

Имомўғлига билдирилган айблов унинг 2019 йилда айтган гапларига боғлиқ. 2019 йил 31 мартида шаҳар мэрлигига ўтказилган сайловда ғалаба қозонган, аммо сайлов комиссияси овоз бериш натижаларини бекор қилганди. Шундан сўнг 23 июнда қайта сайлов ўтказилиб, унда ҳам Имомўғли ғалаба қилган. Ўшанда Имомўғли 31 мартдаги сайлов натижаларини бекор қилганларни “овсарлар” деб атаган эди.

Имомўғлига нисбатан суд ҳукмини қабул қилиш бир неча бор ортга сурилган. 14 декбарда эса суд ҳукмни эълон қилди.

Имомўғли 2023 йилда ўтадиган президентлик сайловида президент Режаб Тоййиб Эрдўғонга асосий рақиблардин бири сифатида кўрилаётган эди. Суд ҳукми кучга кирса, унда сиёсатчи шаҳар мэри лавозимидан озод этилади ва сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Истанбул судининг ҳукми якуний эмас. Мазкур ҳукм устидан аппеляция истанцияси, жумладан, Туркия Конституциявий судига шикоят аризаси киритиш мумкин.

Аввалроқ Озодлик радиоси Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ватандошларга мурожаат билан чиққани тўғрисида хабар берган эди.

“Шахсий хавфсизлигингизга эътиборли бўлган ҳолда сизлардан турли хилдаги кўпсонлик йиғилиш ва намойишларда иштирок этмаслик ҳамда уларда қатнашишга даъват этиш орқали тарғибот юритмасликка чақириб, бундай ҳаракатлар қонуний жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз”, дейилган консулхона мурожаатида бу огоҳлантирувга нима сабаб бўлгани очиқланган эмас.

XS
SM
MD
LG