Ссылки доступа

Москва вилоятида уч нафар Тожикистон фуқароси ис газидан вафот этди


Россияда ҳалок бўлган тожикистонлик 23 ёшли муҳожир Шоира Раҳимқулованинг яқинлари унинг жасади билан бирга тобутни Москвадан ватанига жўнатиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширмоқда.

Марҳум Хатлон вилояти Жалолиддин Балхий туманида туғилган.

Шоира ва унинг тўрт ёшли қизи Умигулсун Пирхонова 13 декабрга ўтар кечаси Москва вилоятида жойлашган хонадонда ис газидан заҳарланиб вафот этди. Углерод оксидининг учинчи қурбони 27 ёшли меҳнат муҳожири Далер, у ҳам шу квартирада яшаган.

Москва вилояти прокуратураси ўз ҳисоботида тожик муҳожирлари бадавлат хитойлик оилага тегишли қасрда ишлаганини маълум қилган. Муҳожирлар вафот этган кечаси хоналардан бирида газ сизиб чиқиб, тезда бутун уйга тарқалган. Ухлаб ётган муҳожирлар уйқусида газдан бўғилган, бироқ прокуратура маълумотларига кўра, уйда муҳожирлар билан бирга бўлган яна бир киши, Хитой фуқароси Лю Чен тирик қолган ва тез ёрдам чақиришга муваффақ бўлган.

Шоиранинг амакиваччаси Парвина Абдуллоева 18 декабрь куни Озоди радиосига уларнинг Россияда ҳеч ким йўқлиги, қариндошларининг жасадини ўликхонадан олиб чиқиб, уйига юборишни билмаслигини айтди.

“Шоира Тожикистонда экан, эридан ажрашган. У қизи билан Россияга ишлаш учун кетиб, бир бадавлат хитойнинг уйига жойлашди. Айни пайтда Тожикистон Миллий университетининг сиртқи бўлимида таҳсил олган. У ўқиши учун пул топмоқчи бўлган”, - дейди у.

Ҳар йили ёнғинлар, йўл-транспорт ҳодисалари ва бошқа бахтсиз ҳодисаларда муҳожирларнинг ўлими ҳолатлари қайд этилади ва ҳар йили Россия Федерациясидан Тожикистонга мингдан ортиқ «Груз-200» жўнатилади.

XS
SM
MD
LG