Ссылки доступа

Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси 20 декабрь куни бўлиши кутилмоқда


Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси 20 декабрь, сешанба куни бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда журналист, сиёсий шарҳловчи Хайрулла Нуритдинов «Менимча» кўрсатувининг навбатдаги сонида хабар берди.

«Мамлакат тараққиётининг энг муҳим, устувор вазифалари эълон қилинадиган йиллик мурожаатнома сешанба куни бўлиши кутилмоқда. Ўша куни бизни жуда кўп янгилик кутмоқда, менимча», — деди журналист.

Давлат раҳбарининг охирги мурожаатномаси 2020 йилнинг 29 декабрида ўтказилганди. Унда давлат раҳбари 2021 йил номини маълум қилиб, мамлакатни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишларни белгилаб берганди.

XS
SM
MD
LG