Россия томонидан аннексия қилинган Қримда инсон ҳуқуқлари бузилишига оид тўлдирилган резолюция БМТ Бош Ассамблеясида 15 декабрь куни кўриб чиқилиб, кўпчилик овоз билан қабул қилинган.
“Украинанинг вақтинча ишғол этилган Қрим мухтор республикаси ва Севастополда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият” деб номланган ҳужжат БМТга аъзо бўлган 82 та давлат томонидан дастакланган. 80 та мамлакат овоз беришдан тийилган, Ўзбекистон эса овоз бериш жараёнида умуман қатнашган эмас.
Ҳужжатнинг қабул қилинишига 14 та давлат қарши чиққан, улар орасида Россиянинг ўзи, Беларусь, Қозоғистон, Хитой, Эрон, Шимолий Корея, Сурия ва бошқа бир қанча мамлакат бор. Аввалги йиғинларда Қозоғистон асосан овоз беришдан тийилган мамлакатлар қаторидан ўрин олиб келган.