Ссылки доступа

Россияда талабалар “шубҳали” шахсларни таъқиб қилишда полицияга ёрдам беради


Россиянинг Пенза вилоятида расмийлар томонидан тузилган махсус тузилган “Тигр” (“Йўлбарс”) ёшлар отрядлари сафига кирган талабалар кўчалардаги “шубҳали шахсларни кузатиш”да полицияга ёрдам беради.

The Insider нашри хабарига кўра, улар зиммасига “шубҳали шахслар” тўғрисида турли ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар бериш ҳамда “аҳоли билан профилактик ишлар олиб бориш” вазифаси юкланади.

“Тигр” отрядини тузиш ташаббуси Пенза вилояти губернатори Олег Мельниченкога тегишли бўлиб, унга Россия фуқаролигига эга бўлган ва 18 ёшга кирган талаба йигит-қизлар аъзо бўлиши мумкин.

Отрядга расман аъзо бўлишдан олдин улар “Тигр” отряди жангчиси мактаби деб аталган бошланғич тайёргарликдан ўтишлари лозим бўлади.

Июль ойида Россия Давлат думаси болалар ва ўсмирлар учун СССРдаги пионерлар ташкилотига ўхшаш давлат ташкилотини тузиш ҳақида қонун лойиҳасини қабул қилган эди. Мўлжалга кўра, бу ташкилот ёшлар тарбияси билан шуғулланиб, уларда “Россиянинг маънавий ва ахлоқий қадриятлари” асосида дунёқарашни шакллантириши лозим. Ташкилотга аъзо бўлиш ихтиёрий экани айтилган.

XS
SM
MD
LG