Айримлар Тожикистон фуқаролиги билан бир қаторда Россия фуқаролигига ҳам эга эканлигини асос қилиб, урушдаги иштирокини тўғри деб билади. Бошқалар, аксинча. Айни пайтда икки давлат ўртасида икки фуқаролик тизими мавжуд бўлгани учун юз минглаб Тожикистон фуқаролари Россия паспортига эга.
Тожикистонлик репперлардан бирининг яқинда куйлаган қўшиғи, асли тожикистонлик рус аскарининг яралангани, шундан сўнг у нафақат “соғлиғини, балки севганини ҳам йўқотиб қўйгани” ҳақидаги ҳикояни шеър қилиб айтади.
Master SuRa номи билан танилган репер Сухроб Солиевнинг айтишича, қўшиқ мина портлаши оқибатида яраланган Баҳодур исмли ёш аскар ҳақида.
“Баҳодур мени ижтимоий тармоқлар орқали топиб, ҳарбий госпиталдан қўнғироқ қилди. У Россия фуқароси эканлигини, урушдан олдин ҳарбий хизматга чақирилганини айтди. Баҳодур жароҳат олганидан кейин севгилиси бошқа йигитга турмушга берилганини айтди. У мендан ўз тақдири ҳақида реп айтишимни илтимос қилди”, — деди Сухроб Солиев Озоди радиосига берган интервьюсида.
Тожикистонлик репер ватандоши Баҳодурнинг илтимосини бажариб қўшиқ ёзди, кейинроқ эса унинг вафот этганидан хабар топди. “Биз 10-15 кун кетма-кет телефонда гаплашдик. У тузалаётганга ўхшарди. Уларни яна фронтга олиб кетишларини айтди. “Аллоҳ рози бўлсин”, дедим. Кейин бир неча марта мессенжерга ёздим, лекин у жавоб бермади. Урушда ҳалок бўлганини эса яқинда билдим”, - дейди Сухроб Солиев.
Россиянинг Украинага ҳарбий бостириб кириши бошланганидан бери ОАВ Тожикистоннинг ўнга яқин фуқаросининг ўлими ҳақидаги тасдиқланган маълумотларни топди. Украина қуролли кучлари сафларида ҳалок бўлган тожикистонликларнинг умумий сони ҳақида маълумот йўқлиги каби, Россия томонига жангга кетган тожикистонликларнинг жами ўлган ва ярадорлари ҳақида ҳам маълумот йўқ.