Ссылки доступа

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мактабларда карантин муддатини узайтиришни тавсия қилди


Соғлиқни сақлаш вазирлиги республика мактабларида карантин муддатини узайтиришни ва боғчаларни вақтинча ёпишни тавсия қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йил 20 декабрь ҳолатига кўра, Қирғизистонда 6558 нафар ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ) ва грипп билан касалланиш ҳолати қайд этилган.

“Болалар ўртасида касалланишнинг давом этиши - рўйхатга олинган беморларнинг 68,7 фоизидан 72,6 фоизигача бўлганлиги муносабати билан бошқарма томонидан Таълим ва фан вазирлигига мактаб ўқувчилари учун онлайн таълимни жорий йилнинг 30 декабрига қадар узайтириш тўғрисида хат юборилди”, — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсияси бўйича ўз қарорини ҳали эълон қилмаган.

Сўнгги ҳафталарда Қирғизистонда ЎРВИ ва грипп билан касалланиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда. Мамлакатда 15 декабрдан бошлаб ЎРВИ ва грипп тарқалишининг кучайиши муносабати билан барча мактаблар 2022 йил 24 декабргача онлайн таълимга ўтказилди.

Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги энг оғир эпидемиологик вазият Бишкек, Чуй ва Талас вилоятларидаги мактабларда шакллангани ҳақида хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG