Ссылки доступа

Тожикистонда Россия рублининг курси сезиларли пасайди


Россия рублининг айирбошлаш курси апрель ойида кескин ўсишидан ва кейинги ойларда барқарорликдан сўнг, бу ҳафта яна сезиларли даражада пасайди.

Тожикистон Миллий банки бугун, 21 декабрь куни 1000 рус рубли курсини 147 сомоний 50 дирам даражасида белгилади.

Ўтган ҳафтада минг рус рублини 162 сомонийга алмаштирган Тожикистон Миллий банки Россия рублининг миллий валютага нисбатан курсининг бундай кескин ўзгариши сабабларини изоҳламади.

Рублнинг ўсиши ёки тушиши масалалари Тожикистондаги аксарият оилалар учун жуда долзарбдир. Уларнинг Россияда ишлаб юрган қариндошлари пул ўтказмаларини рублда, Тожикистон банклари эса сомонийда амалга оширади.

XS
SM
MD
LG