“Кейинги ҳафтада Санкт-Петербургда МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтади. Умид қиламизки, бу ҳамкорлигимизга қўшимча туртки беради”, — деди Лебедев.
Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Озарбайжон, Арманистон ва Беларус раҳбарлари ушбу йиғилишда иштирок этишларини тасдиқладилар. МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Озоди радиосига Тожикистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Янги йил олдидан МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларини Россияга таклиф қилиш ушбу сиёсий ташкилотда етакчи роль ўйнайдиган Россия президенти Владимир Путиннинг азалий одатидир.
МДҲ Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин ташкил этилган ва таҳлилчиларга кўра, Москва ва Кремль билан стратегик ҳамкорлик ва шерикликка эга бўлган собиқ Совет республикаларини ўз ичига олади.