Ссылки доступа

Ўзбекистон Қирғизистонга туркман газидан фойдаланиб ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб берди


Ўзбекистон Қирғизистонга Туркманистон газидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини Сирдарё дарёсини сув билан таъминловчи Тўхтагул сув омборида сув сатҳининг кескин пасайишига йўл қўймаслик учун етказиб берди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Қирғизистон Энергетика вазирлигининг қўшма баёноти эълон қилинди.

Унда айтилишича, 2021 йил 11 мартда Қирғизистон Энергетика ва саноат вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ўртасида имзоланган баённомага мувофиқ, электр энергиясини ўзаро етказиб бериш тасдиқланган жадвалларга мувофиқ амалга оширилади.

«Марказий Осиё минтақасида сувнинг камлиги ҳисобга олиниб, Тўхтагул сув омборининг ўта оғир даражага тушишига йўл қўймаслик мақсадида томонлар хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги келишувларга асосан Туркманистон газидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини Қирғизистонга етказиб берилди», — дейилади баёнотида.

Шунингдек, шартнома асосидаги келишувларга мувофиқ, электр энергиясини Туркманистондан Қирғизистонга Ўзбекистон энергетика тизими орқали транзит қилиш энергетика тизимларининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилаётгани таъкидланган.

Томонларнинг хўжалик юритувчи субъектлари ўртасида 2023 йилда Туркманистон электр энергияси транзитини таъминлашга қаратилган тегишли шартномалар имзоланган.

Икки мамлакат энергетика вазирликлари ва энергетика корхоналари ўртасидаги ҳамкорлик ўзаро ҳурмат ва энергетика тизимлари ишлаш режимининг изчиллиги тамойиллари асосида амалга оширилаётгани қайд этилган.

XS
SM
MD
LG