Ссылки доступа

Фарғона вилоятида ис гази икки кишининг умрига зомин бўлди


Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди, дея хабар қилди Газета.uz нашри Бош прокуратура матбуот хизматидан олинган маълумотга таянган ҳолда.

Қайд этилишича, учкўприклик 45 ёшли Э. Ш. Ҳамда унинг 27 ёшли рафиқаси Э. К. ўлимига қўлбола печкадан сизиб чиққан ис гази сабаб бўлган.

Туман ИИБ ходимлари ўтказган текширув чоғида темирдан ясалган печкага шланг орқали пропан газ баллони уланиб, иситиш учун мослангани, ҳодиса содир бўлган куни эса хонадонда газ тўлиқ ёнмасдан, ис гази ажралиб чиққани аниқланган.

Ўзбекистонда ноябрь ойининг охирги ўн кунлигидан бошланган энергетика инқирози туфайли ёш болалар дохил 30 дан зиёд одам нобуд бўлгани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган.

XS
SM
MD
LG