Ссылки доступа

Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистонга етиб келди


Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 21 декабрь куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

«Тошкент» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Давлат раҳбарлари қисқа суҳбат ўтказдилар.

Шундан сўнг Қозоғистон етакчиси «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, анъанага кўра, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Аввалроқ ташриф дастурига мувофиқ, олий даражадаги музокараларда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилиниши айтилганди.

Саммит кун тартибидан Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперацияси бўйича ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни илгари суриш, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, фаол ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттириш каби асосий масалалар ўрин олган.

Давлат раҳбарлари бир қатор йирик инвестиция лойиҳаларини бошлаб бериши режалаштирилмоқда.

XS
SM
MD
LG