Ссылки доступа

Ўзбекистон Афғонистонга тўққиз машина гуманитар ёрдам йўллади


Ўзбекистон жанубдаги қўшниси бўлган Афғонистонга 9 та машинада галдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, 22 декабрь куни ёрдам юки ортилган махсус машиналар Термиз орқали Афғонистоннинг Ҳайратонига йўл олган.

Мазкур юклар Балх вилоятининг Ҳайратон шаҳридаги Астрас компанияси ҳудудида икки мамлакат расмийлари иштирокида афғонистонликларга топширилиши айтилмоқда.

Ўзбекистон 2021 йилнинг 15 августида Кобулни эгаллаб, ҳокимиятни босиб олган Толибон ҳукумати билан ҳамкорлик қилиб келаётган жаҳондаги бармоқ билан санарли давлатлардан биридир.

“Толибон” ҳаракати томонидан шакллантирилган ҳукумат шу кунгача халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган эмас.

XS
SM
MD
LG