Ссылки доступа

Режиссёр Тимур Бекмамбетов Россиядаги ўз киностудиясини сотди


Асли қозоғистонлик режиссёр ва продюсер Тимур Бекмамбетов 1994 йилда Россияда ўзи асос солган Bazelevs киностудиясини сотган. РБК нашрининг хабар қилишича, киностудия Bazelevs киностудиясининг бош продюсери Лала Рустамова ва студиянинг тижорий директори Тимур Асадовга сотилган.

Рустамовага кўра, киностудия бозор нархида сотилган – 2022 йилдаги даромаднинг барчаси бу байни амалга ошириш учун сарфланган.

Вazelevs қанчага сотилганини очиқламаган Рустамова киностудияни сотиш ҳақида қарор “бир неча йил аввал” пишиб етилганини қўшимча қилган. Россиялик таҳлилчилар киностудия 500 миллион рублга сотилганини тахмин қилишмоқда. Айни пайтда Лос-Анджелесдаги Вazelevs продакшен-студияси Бекмамбетовнинг тасарруфида қолаверган.

Россияда энг муваффақиятли режиссёрлардан бири бўлиб ҳисобланган Тимур Бекмамбетов Тошкентдаги Театр ва рассомчилик институтини тамомлаган. Фаолиятининг илк йилларида у Ўзбекистон пойтахтидаги “Илҳом” театри ва “Ўзбекфильм”да рассом бўлиб ишлаган.

XS
SM
MD
LG