Ссылки доступа

ССВ Ўзбекистонда болалар ўлимига сабаб бўлган “Док-1 Макс” препарати савдосини вақтинча тақиқлади


Самарқандда “Док-1 Макс” ҳапдориси ва сиропи оқибатида ножўя таъсирлар кузатилгани гумон қилинган беморлар ҳолати юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги махсус ишчи гуруҳи вилоятда ўрганиш олиб бормоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида сўнгги икки ой ичида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “Док-1 Макс” ҳапдориси ва сиропини ичган 20 дан зиёд болада дориларнинг ножўя таъсири кузатилгани, бунинг ортидан ҳатто 15 нафар бола нобуд бўлганига оид маълумот пайдо бўлган эди.

Самарқанд вилоят болалар кўптармоқли тиббиёт маркази бош врачи М. Азизовнинг бу борада вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Д. Жуманиёзовга 15 декабрь куни ёзган хатида айтилишича, “Док-1 Макс” ичирилган 21 нафар бемор болада “буйрак зарарланиши ва етишмовчилиги белгилари намоён бўлган”, уларда асосан анурия кузатилган.

“Булардан 17 тасида касаллик ниҳоятда оғир кечди, ҳатто бир неча гемодиализ сеансларини ўтказишга тўғри келди. 15 нафарида ўлим ҳолати кузатилди”, дейилган бош врач М. Азизов мактубида мазкур препаратни болаларда қўллашни тақиқлаш бўйича буйруқ чиқариш сўралган.

ССВ қайдича, ҳодиса ортидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вазиятни назоратга олган. Шунингдек, вазирлик Самарқанддаги дорихоналардан харид қилинган Ҳиндистоннинг Marion Biotech Pvt. Ltd компаниясига тегишли “Док-1 Макс” таблетка ва лимон ва асал таъмли сироп дори воситалари ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилаётгани, ушбу дори воситаларининг Ўзбекистондаги савдоси 2022 йил 22 декабридан вақтинча тўхтатилганини билдирган.

XS
SM
MD
LG